- Сайтимизда эълон бериш учун, бош сахифада, ўнг юқори бурчакда “Меню” тугмачасини босиш керак. Остидан “Эълон қўшиш” тугмачаси чиқади ва танланади.
- Биринчи навбатда Сиз Ўз техникангиз категориясини танлашингиз керак. Сайтимизда 17 хил категориялар мавжуд. Улар: Экскаваторлар, Бульдозерлар, Грейдерлар, Тракторлар, Юклагичлар, Самосвал/Тягачлар, Қурилиш кранлари, Бетононасослар, Қурилиш кўтаргичлар, Вилочный юклагичлар, Ёл катоклар, Автоцистерналар, Асфальтётқизғичлар, Бетон миксерлар, Махсус техника ижараси, Эхтиёт қисмлар ва Бошқалар.
- Баъзи категориялар ўзларининг қуйи категорияларига эга. Улар бош категорияни танлаганингиздан кейин кўринади.
-Кейинги қадам – бу эълонингиз номини киритишдир. Ном кўпи билан 70 символдан иборат бўлиши мумкин. Кейинги блок Расмлар учун. Уларни қўшиш учун блокдаги бўш жойга босиш керак ва пайдо бўлган ойначадан керакли расмларни танлаб, юклаш керак. Кўпи билан 10 тагача расм жойлаштириш мумкин. Кейинги блок Видео учун. Бу ерда сиз ўз техникангиз хақидаги видеонинг хаволасини қўйишингиз мумкин.
- Эълонингиз хақида маълумотлар киритиш учун уч мингтагача символли матн ёзишингиз мумкин.
- Эълонингиз муддатини 90 кунгача танлашингиз мумкин.
- Шунингдек техникангиз тавсифларини киритиш учун + тугмасини босинг ва пайдо бўлган тавфсифларни тўлдиринг. Бу эълонингизнинг энг мухим қисми бўлиб, бу фильтрлар орқали эълонингизни топиш осонроқ бўлади ва мос равишда уни сотишингиз хам енгиллашади.
- Техникангиз нархини киритаётганда “сўм”да ёки “ш.б”да киритишингиз мумкин.
- Кейинги расмда Тавсифлар блоки очилган холатда кўрсатилган. (*)Қизил юлдузча билан белгиланган қисмларни тўлдириш шарт хисобланади.
- Тўлдирилиши керак бўлган сўнгги икки майдон бу Шахар ва Манзил. (Шахар ва манзил Рус тилида киритилиши керак)
- Сўнгги қадам “Чоп этиш” тугмасини босишдан иборат ва эълонингиз тайёр!